Амир ўғли қандай қилиб генерал бўлди

Отанинг  касрига қолган фарзандлар

«Амирнинг олтинлари» романи муалиффи Артур Самари мақоласи

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, Бухоронинг сўнгги амири Саййид Олимхон фарзандлари  Ўзбекистонга ташриф буюриш учун таклиф этилдилар. Уларнинг кўпчилиги ўз ватанига Покистон, Туркия, Эрон ва АҚШдан ташриф буюришди. 1988 йилда чет элда собиқ амирнинг 12та ўғиллари ва 10та қизи  яшаган эди.

Бухоро амири шахсини кўп йиллар давомида ўрганган, унинг фарзандлари билан мулоқотда бўлган ёзувчи Нусратилло Наимовнинг айтишича, амир фарзандлари бой одамлар бўлишмаган.  Улар асосан кичик тадбиркорлик билан шуғулланишган. Афсоналарда айтилган отанинг олтинларидан уларга ҳеч қандай мерос қолмаганга ўхшайди. Сўз амирнинг Афғонистонга қочиб кетганидан сўнг туғилган  фарзандлари тўғрисида юритилмоқда. Бухоро амири Афғонистонда вафот этди.

Аммо кўпчиликнинг хабари бўлса керак, собиқ Иттифоқ ҳудудида унинг фарзандлари яшашган ва ҳатто улардан бири генерал унвонига мушарраф бўлган. Бу тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш учун муаллиф Бухорода ёзувчи Н.Наимов билан учрашди ва у тўплаган маълумотлар билан танишди.

Оиланинг тарихидан

1920 йилнинг сентябр ойида Туркистон фронти қизил аскарлари Бухорони қуршаб олишганда, амир Олим-хон қалъани бой беришини тушунди ва шошилинч қочиб қолди. Воқеалар шунчалик  тез ривожлана бошладики, у ҳатто ўз оила аъзоларини олиб кетишга улгурмади. Оила аъзоларининг бир қисми Бухорода қолишди. Амир Афғонистонга қочди, уни яхши кутиб олишди ва у Қобул яқинида ўрнашди.

Большевиклар қалъани забт этишганда, у ерда амирнинг оиласини кўриб, ҳайрон бўлишди. Шуни айтиб ўтиш керакки, амирнинг учта хотини бўлиб, ҳар биридан биттадан ўғли бор эди. Ўша вақтда улар тахминан 4-6 ёшли болалар эди. Большевиклар ҳеч кимга тегишмади, аммо Николай II оиласи билан бўлган воқеани эсласак, бунда ҳам қамалга тушган оила аъзоларини бартараф этиш хавфи бор эди.

Кейинчалик амир большевиклар ҳукуматига,  жаҳон ҳамжамиятига унинг фарзандлари ва оила аъзоларини Афғонистонга қўйиб юборишларини илтимос қилиб мурожаат этди. Аммо большевиклар рад жавобини бериб, уларни сиёсий ўйинлар мақсадида асрга олишди.

Улар амирнинг уч ўғлини Бухородан Москвага жўнатишди. Болаларни вафот этган большевиклар фарзандлари учун мўлжалланган болалар уйига жойлаштиришди. Барчаси коммунистлар томонидан ҳар тарзда қораланган ота болалар томонидан унитилиши учун қилинган эди. Амир фарзандлари ҳатто пионерликка қабул қилинди. Аммо  ҳашаматда яшаган, мусулмончилик урф-одатларига амал қилиб келган болалар учун, совет давридаги етишмовчиликка ўрганиш жуда қийин бўлди. Уларнинг қалбида  ўз уйларининг илиқлиги ва хотираси доим сақланиб келарди.

Тиканли сим ортида

Бухоро амири фарзандлари ҳаёти фожиали бўлди. Иккинчи жаҳон уришидан олдин кичик фарзанди Рахимхон қийинчиликларга дош бермасдан, отасининг олдига қочишга қарор қилди. Қочқоқни чегарада тутиб олишди ва отиб ташлашди. У ҳақда маълум бўлган нарса, фақат шу.

Катта ўғли Султонмурод туғма ногирон эди: бир оёғи калта эди. У рабфакни тугатиб, ногиронлар фабрикасига ишга кирди. У жуда  қизиқувчан эди, айтишларича инглиз тилини ҳам ўрганган. Балким шу ҳолат уни қамоққа олиш учун сабаб бўлгандир. Ўша пайтлар бундай ҳолат инсонни инглиз айғоқчиси деб эълон қилиш учун етарли сабаб эди. Уни  халқ душмани деб ҳибсга олинганлиги аниқ маълум. Камерада   Султонмурод очлик эълон қилди ва ҳа демай вафот этди. Унинг хотини совун ишлаб чиқарадиган заводда ишлар эди. У ўз турмуш ўртоғини жуда севар эди. Турмуш ўртоғини ҳибсга олинганлигини эшитган аёл, ўзини совун қайнаб турган қозонга ташлади.

Buhoro Amir
Амир Олимхон

Ўртанча ўғли Шоҳмурод тирик қолди ва генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди. Бунинг  учун у  «Известия» газетаси орқали отасидан воз кечганлиги ошкор этди. У очиқ хатда отасини барча ножўя ҳаркатларда айблади. Шоҳмурод газета саҳифаларида Бухоро революцияга қадар Россия подшолгининг бир қисми бўлган, халқ бош кўтариб, амирни Афғонистонга ҳайдаганлигини, ва у эндиликда у ерда ночор аҳволда эканлигини ёритган. Шу билан бирга у гўёки халқни едириб-ичирган ва кийинтирган совет ҳукуматини мақтаган. Хат сўнгида ҳатто отасини ҳақоратлаган: «Ифлос, ахмоқ…  шунинг учун сени совет ҳукумати енгди. Сен менинг душманимсан. Шоҳмурод Алимханов».

Шу йўсинда оқсоқол Хайдар Юсупов  Шоҳмурод билан Москвада кўмир саноати институтида бирга ўқиганлигини айтади. Унинг айтишича, амирнинг ўғли ҳарбий бўлишни орзу қилган экан. Шу орзусини ўз дўстларига айтган ва улар унга ошкора отасидан воз кечишни ва шундагина унга ҳарбий билим юртига ўқишга киришга рухсат берилиши ва халқ душмани фарзанди деган доғни ювиши мумкин эканлигини  маслаҳат беришган. У рози бўлди ва шу заҳоти унинг ёнига  «Известия» газетасининг редактори ташриф буюрди.

Бу хатнинг чоп этилиши чекистлар томонидан уюштирилган деб ўйлаш мумкин. Шоҳмурод отаси тўғрисида бундай гапларни ёзишига ишониш қийин. Унинг ота-онасига бўлган муҳаббати, унинг яқин дўсти Н.Наимовнинг китобида келтирилган ҳикоясида тасдиқланади: «Шоҳмурод турмуш ўртоғи Лидия Михайловна билан бизникига меҳмончиликка келганда, ичганидан сўнг ота-онасини кўз ёши билан эсга олар эди».

Buhora ayol milliy kuylakta bollar bilan
Бухоронинг таниқли аёли фарзандлари билан

 

Билим юртини тугатиб, Шоҳмурод  Куйбышев номидаги ҳарбий академияга ўқишга кирди. Ўқишни тугатганидан сўнг, уни академияда олиб қолишди. Уруш йилларида фронтда бўлди. 1944 йилда оғир яраланди. Хотини фронтдаги госпиталга келиб, уни самолетда Москвага олиб кетди. Москвада унинг оёғини

кесиб ташлашди. Урушдан сўнг Ш. Алимханов академияга қайтди ва генерал унвонига сазовор бўлди, кафедра раҳбари бўлди.

Кўпгина Алимхановнинг атрофидагилари унинг аслида ким эканлигини билишмас эдилар. Ёзувчи Наимовнинг фикрича, урушдан сўнг репрессиялар янада авжига чиқиб, Шоҳмурод оиласи ҳам таҳдид остида қолди. У ўзининг фамилиясини ўзгартиришга мажбур бўлди. Академияда Шоҳмурод  Алимханов фамилияси билан танилган эди. Шуниси аниқ маълумки, у Москвада 1985 йилда 75 ёшида вафот этди.

Агар сизга мақола маъзур келган бўлса, дўстларингиз билан дўстлашишингизни илтимос қиламан.

2 thoughts on “Амир ўғли қандай қилиб генерал бўлди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Begin typing your search term above and press enter to search. Press ESC to cancel.

Back To Top