Дарахтлар сакраб, ер силкинар эди

Йкилган уйЎзбекистон тарихида энг даҳшатли зилзила тўғрисида Артур Самари мақоласи.

1976 йилда СССР тарихида газчилар шаҳарчаси Газлида (Ўзбекистон) энг даҳшатли зилзила бўлди. Қурбонлар бўлиб, шаҳар деярли вайронага айланди, аммо ўша пайтдаги ҳукумат бу офат оқибатларини яширишга ҳаракат қилди. Аслида воқеалар қандай содир бўлганлиги тўғрисида менга бу воқеалар шоҳиди, сейсмология Институти ходими Обиджон Джураев сўзлаб берди.

БИРИНЧИ ЗИЛЗИЛА

–  Ўша йиллари Газлида 13 минг аҳоли яшар эди, асосан – газ ишлаб чиқариш саноати ишчилари эди. Газлидаги газ кони дунёдаги энг йирик конлардан бири бўлиб ҳисобланар эди.Ўша пайтларда шаҳарча икки-уч қаватли бинолардан иборат бўлиб, тўрт қаватли бинолар атиги бир нечта эди.

Газлида 40 кун ичида икки маротиба кучли зилзила бўлиб ўтди. Биринчиси баҳорда бўлиб, 8-9 балл кучга эга эди. Олимлар чўл ва текислик зонасида бундай зилзила бўлишини кутишмаган эдилар. Чунки у ер пластларининг ҳаракати натижасида юзага келадику. Кўпинча зилзила тоғли худудларда бўлади, чунки у ерда ер блоклари осон силжиши мумкин. Текисликда эса ер ости блоклари жуда катта – бир неча юз километрларга чўзилган бўлиб, уларнинг ҳаракати жуда кам кузатилади.

Биринчи бор ер қимирлаганда, деярли ҳамма бинолар зарар кўрди, кўплариқисман қулаб тушди. Қурбонлар бор эдими? Билмадим, аммо бир болалар боғчаси тарбиячисименга қуйидагиларни айтиб берди. Болалар иккинчи қаватда эди. Ер қимирлаб, барча нарсалар тушиб кетишни бошлаганда, иккита  нянечка тўрттадан болаларни қўлтиқларига қучоқлаб олиб, пастга тушириша бошлашди. Энг охирги болаларни олиб чиқишаётганда, том қулади, аммо улар улгуришди. Мен бу нянечкаларни кўрган эдим:18 ёшли қизлар, қўл-бетлари шилинган. Афсус, уларнинг исмларини эслаб қолмабман… Касалхонага келганимда, иккинчи қават қулаб тушганини кўрдим. Бахтли тасоддиф туфайли қурбонлар йўқ эди: зилзила пайтида барча беморлар биринчи қаватда бўлишган экан.

Биринчи зилзиладан сўнг барча бинолар қисман талофат кўрган эди, шунинг учун у ерда бўлмоқ хавфли эди. Одамларни уйлари ёнидаги чодирларга кўчиришди, болаларни эса Бухорога олиб кетишди. Бу кунисига Газлига Ш. Рашидов келди, у ҳаяжонга тушди ва талофатга учраган шаҳарни қайтадан тезлик билан тиклаш тўғрисида кўрсатма берди.

Кучли талофатларнинг сабабларидан бири, Газлида уйлар  сейсмиклик ҳолатни инобатга олмаган ҳолда қурилганлигидир, чунки чўл худудида кучли зилзизилар бўлмайди деб ҳисоблашган. Шунинг учун эпицентрдан 30 километратрофдаги худудда хом ғиштдан қурилган барча уйлар харобага айланди.

ИККИНЧИ ЗИЛЗИЛА

 

– Биринчи зилзиладан 40 кун ўтгач, Газлида қайта тиклаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда, силкинишлар яна такрорланди, – деб давом этадиОбиджон Джураев. –Энг қўрқинчлиси ҳали олдинда эканлигини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмас эди.

Иккинчи зилзиладан бир кун олдин мен Газлидан 30 км масофада, биринчи зилзила эпицентри жойлашган жойда эдим. У ерда москвалик олимлар бор эди. Мен профессор Плетневда сўрадим:

– Зилзила такрорланиши мумкинми?

– Аспирант Салохутдинова маълумотларига кўра, зилзила 40 кундан кейин такрорланиши мумкин.

Салохутдинова дунёда бўлиб ўтган зилзилаларни ўрганиб чиқиб, қайта силикинишлар тахминан 40 кундан кейин такрорланиши кузатилганлиги тўғрисидаги хулосага келган. Ўшанда унинг хулосалари тахмин бўлиб, ҳеч ким унга аҳамият бермади.

Аспирантка ҳақ бўлиб чиқди. Газлидаги иккинчи зилзила  17 майда такрорланди. Биз ҳайдовчи Коля билан талофатга учраган бўш меҳмонхона ёнидаги палаткада эдик. Эрталаб 8.40 да сочиқни олиб, водопровод томонга йўл олдим. Шу заҳоти оёқларим титрашни бошлади. Тўхтаб турдим, кучсиз силкинишларни сездим. Дарахтлар чайқалиб, силкиниш кучайди. 10 сониядан сўнг кучли зилзила бўлди, йиқилмаслик учун дарахтнинг шохидан ушлаб олдим. Ер остидаги шовқин ҳар сонияда кучайиб борарди, вертикал тутрткилар бошланди, оёғим остидаги ер тез –тез кўтарилиб, пастга тушар эди. Бўғимларимда кучли оғриқ сезиб, тиззаларимни букиб олдим. Ва тез орада қайта горизонтал силкинишлар бошланди. Ёнимдаги дарахт силжиб кетди, шовқин кучайди, ерда ётган қурилиш плиткалари сакрашни бошлади. Мендан 10 метр нарида ер ёрилди, ёнида яна бир ёриқ пайдо бўлди. Орқамда қарсиллашни эшитиб, ўгирилдим: мендан 5 метр нарида ерда ёриқ пайдо бўлибди. Жуда қаттиқ қўрқиб кетганимдан, кузатишни тўхтатдим. Ер энди блокларга бўлиниб кетди деб ўйладим, ёрилган ер бир жойда чўкиб, бошқа жойда кўтарилиши мумкин. Бундай ҳолат кучли зилзилаларда бўлади.

Мени совуқ тер босди. Қаерга қочсам экан? Поселкадаги бинолар қулашни бошлади, чанг-тўзон кўтарилди. Бундай томошани фақат фантастик фильмларда кўриш мумкин: кучли шовқин, чанг-тўзон, югуриб кетаётган одамларнинг қичқириқлари. Мен нефтегазбошқармаси биноси ёнида турган эдим, кўз ўнгимда у дарз кетиб, бир қисми қулаб тушди.

ТАЛОФАТ ОҚИБАТЛАРИ

–  Силкинишлар тугаганидан сўнг, нефтегаз бошқармаси биносиподвалидан аёллар чиқишни бошлади. Баъзилари инграб гандиракларди. Мен уларга ёрдамга югурдим. Қўрқиб кетган ҳайдовчи ўтирган палаткамга қайтиб келдим, у мени дарҳол бу ердам кетишимни илтимос қилди. Биз учун энди ҳамма нарса бошланаяпти деб,фотоаппаратни олганимгача, илмий мақсадларда рўй бераётган воқеаларни суратга туширишга ошиқдим. Коля мен билан кетди.

Биз касалхона томон югуриб келдик, у бутунлай вайрон бўлган эди. У ердан омон қолиши керак бўлган мактаб томон югурдик, чунки у биринчи зилзиладан сўнг таъмирланиб, болалар мактабга қатнашни бошлаган эди. Иккинчи қават вайрон бўлган эди. Ундан болаларни олиб чиқишардилар, улар орасида тириклар ва ҳалок бўлганлар бор эди. Ярадорлар кўп эди,болалар оғриқ ва қўрқувдан йиғлашарди. Шу пайт мактаб директори Мурод-аканинг фожиадан бир кун олдин берган саволи менинг эсимга тушди:

– Зилзила такрорланадими? Биз ўқишни қайтадан бошлаганимиз хавфли эмасми?

– Балким зилзила такрорланиши мумкин, одатда улар кучсиз силкинишлар бўлиши мумкин.

Етакчи олимлар тахмини ана шундай эди, аммо Газлидаги офат уни рад этди. Мен ҳозир мактаб директорини учратишдан ва нотўғри прогнозим учун таъна эшитишимдан қўрқдим.

Биз ҳамкасбларимиз – москвалик сейсмологлар турган техниклар уйи томон югурдик. Бу юқори сифатли бино эди, аммо у ҳам талофатга қарши чидамади. Сейсмологларвайроналар ёнида туришарди, баъзилари йиғларди: бир ходим – профессор вайроналар остида қолиб кетган эди. У подвалда ишлаётган эди ва чиқишга улгурмади. Тўсатдан юқоридан овоз келди: «Йигитлар, мен қандай қилиб бу ердан тушиб олай?» ҳамма юқорига қаради ва профессорни кўришди. Маълум бўлишича, зилзила вақтида профессор бош кўтармасдан ўлчов асбобларини кузатишни давом эттирган экан. Девор қулашни бошлаганда, у кўмилиб қолган чиқиш томон югурган. Олим подвалга қайтиб, ўтиш жойида турган–ва шу ҳолат уни қутқариб қолган. Унинг боши устида томнинг бир қисми қулаб тушганда, у шуълани кўрган ва юқорига чиқиб олган.

Бошқа ғаройиб воқеалар ҳам бўлган эди. Ҳарбий госпиталь биноси вайрон бўлганда, вайроналар остида ҳамшира тирик қолган. Бошида у ҳушини йўқотган, кечаси ўзига келган, аммо қутулиб чиқиб кета олмаган: юзи ва қўллари катта бўлаклар остида қолиб кетган эди. Тунда ёрдам сўраб додлаган. Шу атрофда ҳарбийгоспитальпалаткалари жойлашган эди. Овозни эшитган ҳарбийлар кучук инграши деб ўйлашган, уни тинчлантириш учун вайронага тош отишни бошлашган. Тонгда инграш яна эшитилганда, аскарлар бу ит эмаслигини тушунишган. Шундай қилиб улар ҳамширани вайроналар остидан топиб олишган.

Аммо ҳамманинг ҳам омади келган эмас эди. Зилзила пайтида табиий газ узатиш бўйича бош иншоотда бош инженер Крымов бошчилигидаги бригада навбатчиликни ўтаётган эди. Йўриқнома бўйича йирик аварияга йўл қўймаслик мақсадида, улар барча зулфларни ёпишлари керак эди. Газовиклар бу вазифаларини бажаришга улгуришди, аммо ҳаётлари зомин бўлди: улар бинодан чиқишга улгуришмади ва барчаси ҳалок бўлди.

Кўплар барча биноларга зарар етказган биринчи зилзила туфайли ҳалокатдан омон қолишди, чунки улар палаткаларга кўчиб ўтишган эдилар. Шу ҳолат уларни қутқариб қолди. Чунки кучлироқ бўлган иккинчи зилзила пайтида авария ҳолатидаги бинолар қулаб тушди.

Давоми бор.

Агар сизга маъқул келган бўлса, дўстларингиз билан ўртоқлашинг.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Begin typing your search term above and press enter to search. Press ESC to cancel.

Back To Top