Кобралар султони

Alisher Jarmatov kobra bilanСамарқандлик табиб Алишер Ёрматовни кобралар 20 маротабадан кўпроқ чаққан.  Қўллари чандиқда. Икки маротаба ўлим билан олишган ва шифокорлар ёрдам бериша олишмаган. Ҳаётга бўлган муҳаббат ўлим устидан ғалаба қозонган. Бундан ташқари табиб ғаройиб найрангбозликларни намоиш этади: яримяланғоч Алишер-ака гиламчага ётиб олади ва турмуш ўртоғи унинг устига ўнта кобрани қўяди. Ярим соатларча кобралар унинг устида ўрмалашади ва уни чақишмайди.

Морбознинг энг зўр чиқиши, у иккита кобранинг бошини ўз оғзига солишидир. Унинг ноёб истеъдоди учун Antique World (Германия) Академияси унга профессор унвони тайинлади.

Мақола муалиффи у билан Самарқандда учрашди.

–  Илонларга бўлган муҳаббатингиз қачон ва қаерда бошланди?

–  Бир куни мени катта  болалар тутиб дўппослашганда, тўққиз ёшда эдим. Кун бўйи ғорда аразлаб ўтирдим. Ўшанда мендан ҳамма қўрқишлиги учун хавфли илонлар билан шуғулланаман деб ўзимга ваъда бердим. Чунки бизнинг қишлоқ тоғ ён бағрида жойлашган бўлиб, бу ерда кобралар, қора илон ва кўлвор илонлар кўп. Шундан кейин илонларни чўнтагимда ёки куйлагим ичида олиб юрадиган бўлдим.

–  Сизни кейин хафа қилишмайдиган бўлишдими?

–  Албатта! Аммо мен ҳам ҳаддимдан ошдим. Болалар нафақат қўрқиш, ҳатто мен билан дўстлашмай қўйишди. Илонларни ғорда сақласам ҳам, баъзида уларни уйга олиб келар эдим. Шунинг учун отамдан кўп гап эшитар эдим: у ҳамқишлоқларимиз бизникига кирмай қўйишади деб хавфсирар эди, у қишлоқда ҳурматга эга бўлган одам – собиқ колхоз раиси, опаларим эса кейинчалик: бири – профессор, бошқаси – доцент унвонига сазовор бўлишди.

–  Қизлар ҳам сизни четлаб ўтишадиган бўлишдими?

–  Ҳа, бу ғамгин воқеалар. Шунинг учун мен кеч уйландим. 27 ёшимда отамни ҳурмати туфайли, ота-онам морбозга турмушга чиқишга розилик берган келинни топишди. Қизлар эса мен тўғримда кечаси гўзал парига айланадиган илонларимдан бирини севиб қолган деган миш-мишни тарқатишди. Бугун бу кулгили бўлиб кўринади, аммо ўшанда одамлар бу гапга ишонишган.

Қишлоқ хўжалик институти талабаси бўлишимга қарамай, илонларни тарк этмасдан, костюмимнинг чўнтагида олиб юрар эдим. Бир куни шундай воқеа рўй берди. Ётоқхонада илон пальтомнинг чўнтагидан ўрмалаб чиқиб, хонадошимнинг кровати ёнида чўзилиб ётибди. У ўйғонгандан сўнг, мен институтдан қайтганимгача, кроватидан тушолмай ўтирган. Шу кундан бошлаб мен ётоқхонада бир ўзим яшайдиган бўлдим.

Нима учун илонларни яхши кўраман? Ўзим ҳам тушунмайман.

– Сизни қачон биринчи бор илон чақди ва нега бундай бўлди? Қўлларингиз, бармоқларингизда чандиқлар кўп, буларнинг барчаси илон чақиши натижасидами?

– Қирқ ёшимдан сўнг илонлар билан жиддий шуғулланишни бошладим, ҳовлининг бир қисмини девор билан ўраб, террариумга ўхшаш иншоот қилдим. Бу катта чуқур бўлиб, ўртада решеткали стол бор, ва бу ерда кобралар йиғилишади. Ўшанда улар ўттизга яқин эди, ҳозир эса икки баравар кўпроқ. Бир куни илонларнинг олдига тушиб, решетка ёнида яқиндан уларни кузатишни бошладим – мен доим шундай қилар эдим. Нима учундир улардан бири менга ташланиб, бармоғимдан чақди. Жароҳат унчалик чуқур эмас эди, мен унчалик азият чекмадим, чунки танамни чиниқтириш учун заҳарни кичик дозаларда қабул қилиб келар эдим. Шуни айтиб ўтиш керакки, чақишнинг хавфи қанчалик организмга заҳар тушишидан боғлиқ. Мана бир мисол. Илоннинг заҳарини олиш учун, унинг бўйнидан тутиб турган эдим. Шу пайт ҳовлига қўшни кириб, ниманидир сўради. Мен эътиборимни сусайтириб, қўлимни бир оз бўшатибман, кобра  қўлимдан чиқиб кетиб, билагимдан юқори жойни чақди, шунчалик кучли чақдики, ҳаттоки заҳарли тиши синди. Ана ўшанда мен хавфли дозага дучор бўлдим.

–  Илон чаққанда инсон қанақа оғриқни ҳис этади, қандай белгилар пайдо бўлади?

–  Танам шунчалик ҳолсизландики, ҳаттоки бошимни тута олмай қолдим. Ташналик азоб бериб, ичим қуриб кетгандай бўлди, бир ҳолатда дарё ёнига судралиб келдим. Беш литрга яқин сув ичдим. Гандираклаб уй томон йўл олдим, йўлда ҳушимни йўқотибман. Хотиним мени топиб олибди. Уйда ҳушимга бир маротаба келиб, яна ҳушимни йўқотдим. Шу тариқа икки маротаба шу ҳолатга тушдим. Участка врачи қон босимимни ўлчаганида, анча паст эди: 60 га 40. Доктор ёрдам бера олмаслигини айтиб, мени ташлаб кетди. Мудраб ётган ҳолимда қизимнинг: «Дадамнинг юраги урмаяпти!» деб қичқирганини эшитардим. Ана ўшанда мени ҳақиқий қўрқув босди ва хотинимга: «Агар мен ўлсам, илонларимни қўйиб юборинглар» деб айтдим. Танам фалажланганича қолди ва фақат бу кунисига бир оз ўзимга келдим.

–  Сизнинг айтишингизча, заҳарнинг кучи илоннинг қаерга чаққанлигига ҳам боғлиқми?

–  Бошга қанча яқин бўлса, шунчалик хавфли ҳисобланади: чунки  унда бош мия бор. Бир марта кобра энса соҳамдан чақди. Воқеа шундай бўлган эди. Ўша йиллари мен ҳорижлик туристлар учун  чиқиш қилар эдим. Бир куни “бадавлат” рус меҳмонлар ташриф буюрган меҳмонхонага таклиф этишди. Учта кобра бўйним атрофида ўралиб туришарди. Тўсатдан орқамда иккала кобра  бир-бирига ҳамла қилиб, бири бошимдан чақиб олди. Мен ҳушимни йўқотишни бошладим, сеансни бекор қилишди, мени касалхонага олиб кетишди. Энди ҳаётдан кўз юмсам керак деб ўйладим – яна омадим келди. Мана чандиқ ҳам қолган.

–  Нима учун у сизни чақди, улар сабабсиз инсонларга тегишмайди дедингизку?

– Балким кескин ҳаракат қилгандирман, ёки ихтиёрсиз унга азият бергандирман. Буни улар хавф деб билиб, ташланишган бўлса керак. Ҳимоя инстинкти.

Сиз кобрани олийҳиммат илон дейсиз. Нима учун?

– У ақлли илон. Ўзи биринчи бўлиб ташланмайди ва албатта менга яқинлашмагин деган маънода  ўзини важоҳатли туриши ва вишиллаши билан сизни огоҳлантиради. Қора илон ва кўлвор илон огоҳлантириб ўтирмайди, дарҳол ташланади. Улар маккор илонлар, ва уларнинг ҳатти-ҳаракатини олдиндан айтиб бўлмайди. Айниқса  қора илондан қўрқаман: унинг чақиши жуда оғриқли. Бир куни илонлар турган чуқурга тушганимда, қора илоннинг думини билмасдан босиб олибман, ва у шу заҳотиёқ оёғимни чақиб олди. Куйдирувчи оғриқдан ўзимни қудуқ ёнига урдим ва чанқоғимни ҳеч қониқтира олмадим, ичим ёниб кетди. Оғриқдан дод солгим келди. Шу йўсинда уч кун азоб чекдим.

–  Агар инсонни тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаган жойда – тоғда, ўрмонда ёки чўлда илон чақса, нима қилиш керак?

– Бундай ҳолатларда чаққан жойда кичик кесма қилиб, кўпроқ қонни сиқиб чиқариб ташлашга ҳаракат қиламан. Киноларда буни бошқача қилиб кўрсатишади: чаққан жойни сўриб ташлашади. Агар жароҳат чуқур бўлмаса, бунда маъно бор, чунки заҳар қонга ўтишга улгурмайди. Унда сўриб ташлаш мумкин. Акс ҳолда бу бефойда. Бунда вақтнинг аҳамияти катта.

Танангизни чиниқтириш учун сиз заҳар ичиб турасиз. Уни қайси нисбатда сув билан аралаштирасиз? Умуман унинг таъми қандай?

–  Мен тоза заҳар ичаман. Истасангиз, кўз олдингизда учта кобранинг заҳарини йиғиб ичиб юборишим мумкин. Таъми  томоқни куйдирадиган даражада аччиқ. Заҳарни ичгандан сўнг, бир қанча вақт бош айланади. Ана шундай. Бир грамм қуруқ заҳарни йиғиш учун, 20 га яқин кобралар керак бўлади.

–  Одамлар қайси касалликлар билан сизга мурожаат этишади? Уларга ҳам заҳарни тавсия этасизми?

– Ҳа, заҳар бераман, лекин тоза кўринишда эмас. Мен уни сув билан аралаштираман. Илон заҳри ва ёғидан тайёрланган суртмаларни ҳам қўллайман. Булар полиартрит, бавосил, ошқозон яраси, радикулит касалликларида фойда беради. Умиди сўнган беморларни онкологиядан олиб келган ҳолатлар ҳам бўлган. Баъзи беморларга кобранинг заҳри ёрдам берганини сездим, чунки у рак ҳужайраларини ўлдиради. Менинг  дориларим онкологик беморларга ёрдам бермаган ҳолатлари ҳам бўлган.

–  Нима учун кобралар Ёрматовни чақмайди? Сир нимада? Илонлар юзингиздан 5-10 сантиметр нарида туришибди.

–  Менимча кобра инсонни сезса керак. Агар инсон қўрққанлигини сездирса, илон уни чақади. Инсон қўрққан пайтда, ўзидан илонга маъқул бўлмаган қандайдир ҳид ажратса керак. Айтганча, мен уларнинг олдига ичиб келганимда, улар мени чақишар эди. Шундан бери мен ичмайман.

–  Нима учун кобралар уларга яқин келган уч яшар набирангизни чақмайди?

–  Эҳтимол, барчаси шу сабаблидир. Бола илон у учун нақадар хавфли эканини тушунмайди ва илонга талпинади. Ҳозирча набирамда қўрқув ҳиссиёти йўқ.

–  Агар чақсачи?

–  Ишонинг,  даҳшатли ҳеч нарса содир бўлмайди, чунки у аллақачондан буён заҳар ичиб келади. Барча илонлар билан ишлайдиганлар билишади: бир кунмас бир кун уларни барибир илон чақади.

Ёзувчи Артур САМАРИ

One thought on “Кобралар султони

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Begin typing your search term above and press enter to search. Press ESC to cancel.

Back To Top