Мен ҳақимда

ёзувчи артур самариМактаб давриданоқ ўзимни адабиётга бағишладим ва ёзувчи бўлишга қарор қилдим. Ўн олти ёшимдаёқ Туркистондаги фуқаролар уришига бағишланган ўзимнинг биринчи тарихий очеркимни нашр этдим.  Мен устозим деб собиқ разведкачи, «Қулаётган минора», «Ғордаги сир» китобларининг муалиффи, ёзувчи М.Н. Самсоновни биламан. Бироқ яхши ёзувчи бўлиш учун дунёни кўриб, ҳаётни тушуниш керак. Талабалик давримда бир гуруҳ ташаббускорларни тўплаб, Помир тоғларига «қор одам»ни излаш учун уюштирилган «Комсомольская правда» газетасининг экспедициясида иштирок этдим. Бундан ташқари яна Тянь-Шан ва Карпат тоғларига, собиқ иттифоқнинг кўплаб шаҳарларига саёҳат қилдим. 1996 йилдан бошлаб «Сўғдиёна», «Даракчи», «Труд» (Москва) газеталари билан журналист сифатида ҳамкорликни бошладим. Кейинчалик хорижий нашриётлар учун мақолалар ёзиб, телевизион фильмларни суратга туширдим, бир неча бор БМТ Ваколатхонаси ва бошқа хорижий ташкилотлар томонидан ташкил этилган журналистлар танловида ғолибликни қўлга киритдим. 2001 йилдан 2016 йилгача «Леди» газетасидасида фаолият юритдим, учта роман, қисса ва ҳикоялар чоп этдим.

Begin typing your search term above and press enter to search. Press ESC to cancel.

Back To Top